Янгиликлар

Қадринг баланд бўлсин она тилим!

Бугун 20 октябрь куни Пахтачи туман Маданият бўлими ҳамда туман 22-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида "Ўзбек тили байрами" кунига бағишлаб Қадринг баланд бўлсин она тилим мавзусида ўтказилган байрам тадбири тумандаги ушбу кун муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар карвонини бошлаб берди.

Ўсимликлар клиникаси деҳқонга қандай ёрдам беради?

Президентимизнинг 2018 йил 28 мартдаги “Ўсимликлар карантини бўйича хизмат фолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида жойларда ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш белгиланган. Уларнинг фаолият кўрсатишига оид давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 сентябрдаги “Ўсимликлар  клинкалари фаолиятини  ташкил этиш тўғрисида”ги ва вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги қарорлари ҳам қабул қилинди.

Барчаси аҳоли саломатлиги учун!

Бугун 17 октябрь куни Пахтачи тумани марказий  шифохонасига туман ҳокими М.Хамдамов бир гуруҳ ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ташриф буюрди. 
Ташрифдан мақсад келгусида туман аҳолисининг тиббий хизматдан баҳрамандлик даражасини ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш,  шифохона ҳудудини тубдан ободонлаштириш бўлиб, ушбулар юзасидан барча ташкилот раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Пахтачининг мусиқа мактаби ўқувчилари вилоятда тенгсиз

Пахтачи туманидаги 34-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари жорий 2020 йил 12 октябрда Испанияда бўлиб ўтган "Talints of Europe"  онлайн халқаро танловида қатнашиб, 2- ҳамда 3-ўринларни эгаллашди. 
Мактаб 2020 йилда Халқаро танловлар бўйича рейтингда 26 та диплом билан Самарқанд вилоятда биринчи ўринни банд қилиб келмоқда. Ҳаттоки иккинчи ўринда бораётган мусиқа мактабда ҳам 8 та халқаро диплом бор.

1-секторда хотин-қизлар йиғилиш ўтказишди

Пахтачи туманининг 1-сектор ҳудудидаги  маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 4-октябрь куни ўтказилган жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида юзасидан келиб чиққан вазифалар ижросини таъминлаш, муҳокама қилинди.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларидан аёлларимиз ҳам четда тургани йўқ 

Пахтачи тумани 1 сектор ҳудуди ерларни мелиоратив  ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳолига деҳқончилик ишлари билан шуғулланиш учун шароит яратиш мақсадида яна бир фаол тадбиркор аёл "Қўш саноатқурилиш" МЧЖ раҳбари С.Тўраева бошчилигида ҳудуд зовурларини тозалаш ишлари жадаллик билан сифатли олиб борилмоқда.
"Халқимиз жуда миннатдор шундай тадбиркор аёллар кўпайсин С.Тўраеванинг ишларига омад тилаймиз" дейишмоқда