Янгиликлар

Пахтачида 8-март Халқаро хотин қизлар байрами нишонланди.

Пахтачи тумани "Висол" базимгоҳида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туман ҳокими М.Хамдамов барча опа-сингилларни байрам билан табриклади. Меҳнат фаолиятига ўлкан зафарлар, доимо баҳор гулларидек очилиб юришларини тилаб байрам нутқи сўзлади.

Камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилмоқда

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Томорқа даромад манбаи! Ушбу мавзуда Қўшҳовуз маҳалласида семинар бўлиб ўтди.

Туман ҳокимининг 2020 йил 08 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги "Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 53-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида"ги 137-Қ-сонли қарорига асосан тумандаги Қўшҳовуз маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қудратов, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Х.Жулиев ва 59 та маҳалла раислари иштирокида аҳоли томорқасидан

Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов Зулайҳо Норқулова қабрини зиёрат қилди.

Зулайҳо Норқулова 1937 йилда Пахтачи тумани Охунбобоев номли жамоа хўжалигидаги Ниёзжоби қишлоғида туғилган.

Украчликлар қабристонда ҳашар ташкил қилишди.

Пахтачи тумани Украч маҳалласи ҳудудидаги "Шоми кўтарма"  қабристонида маҳалла раиси Садриддин Бобоев, қабристон қаровчиси Рашид Долиев ва маҳалла фаоли Элдор Норбобоевлар ҳашар ташкил этишди. Ҳашарда маҳалла аҳли фаол иштирок этишди. 
Ҳомийлар олиб берган 30 дан ортиқ манзарали дарахтлар қабристон атрофига экилди. 
Қабристон ободонлаштирилди.