Янгиликлар

Пахтачида "Падаркуш" спектакли Ўзбекистон Давлат Сатира театри томонидан намоиш этилмоқда

 Туман 1-сон Маданият уйи (собиқ Машъал кинотеатр)да Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг “Падаркуш” ёҳуд “Ўқимаган боланинг ҳоли” номли спектакли намоиш этилмоқда

Спектаклда асосий меҳмон Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев иштирок этди.

 

Пахтачида Швейцариянинг “Pari SA” компанияси 

Бугун 11- март куни Швейцариянинг “Pari SA” компанияси Ўзбекистондаги вакили Д.Шукуров ва Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов иштирокида меморандум имзоланди. 
Тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва халқаро молия институтлари кредитлари эвазига 450 млн. АҚШ долларлик техник нитрат аммоний ишлаб чиқарадиган завод қуриш лойиҳаси ҳақида келишилди. Лойиҳа амалга ошиши натижасида 1000 га яқин иш ўрни яратилади.

Боғчада коронавирус профилактикаси бўйича семинар бўлиб ўтди

Пахтачи тумани ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев бошчилигида, Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими, санитария эпидемиология осойишталик агентлиги ҳамкорлигида 14-сонли МТТда тумандаги барча МТТ ҳамширалари учун семинар ўтказилди. 

Вилоят ҳокими ўринбосари йиғилиш ўтказди

Пахтачи туман ҳокимлигида вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов бошчилигида "Камбағалликни тугатиш" бўйича туман маҳаллалари ва иқтисодий комплекс ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда камбағалликни аниқлашда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатларни бирма бир изоҳлаб мутасаддилар билан муҳокама қилди.

Туман ҳокими М.Хамдамов Хотира майдонида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди

Қудрат Суюнов ҳайкали тўлиқ таъмирланиб, манзарали дарахтлар, турли гуллар экиш учун майдонлар тайёрланмоқда.
Туман ҳокими М.Хамдамов  хотира майдонида олиб борилаётган қурилиш ободонлаштириш ишлари билан танишди.
 Ўзинг тавсияларини бериб ўтди.

Қабристонда ободонлаш ҳашари бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутати ХамидуллаЭргашев Дабусия маҳалласи раиси Алишер Шарипов маҳалла фаоллари Жўрабой Тоғаев, Тўра Арзиқулов, Ибодулла Апаев, Ҳосият Эргашева ва бошқалар ташаббуси билан 100 дан  ортиқ ҳашарчи Дабусқалъа қабристонини ободонлаштириб 50 ортиқ арча ва 400 дан ортиқ турли хил дарахтлар экишди. Қабристон атрофи ободонлаштирилди.