Янгиликлар

Сулувқўрғонда дарвешона ўтказилди

Куни кеча 14-15-март кунлари Пахтачи тумани Сулувқўрғон маҳалласи Оқтош қабристонида маҳалла раиси Ўлмас Раззақов бошчилигида ҳашар ўтказилди.
Шунингдек, халқ орасидаги урф-одатларидан бири деҳқончликка қут-барака, ҳар хил бало ю офатлардан яратганни ўзи сақлашини сўраб дарвешона ўтказилди. Қуръон тиловат қилиниб, садақа дастурхони ёзилди.

Пахтачининг кўп қаватли уйлари атрофида ҳашар ишлари авжида

Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими кўп қаватли уйлар атрофида ҳашар ишларни ташкиллаштиришда фаолик кўрсатмоқда.
Янгиобод маҳаласидаги Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчилар ҳашар билан бирга сумалак тайёрлашмоқда.
Пахтачи тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида Наврўз кўчасида ҳашар ҳамда ободонлаштириш ишлари ҳам қизқин олиб борилди.

"5 ташаббус Наврўзда" февстивалида Пахтачи тумани фахрли 3 ўринда!

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида “5 ташаббус Наврўзда” фестивалининг “Болалар спартакиадаси” миллий ва ҳаракатли спорт ўйинлари бўйича ўтказилган мусобақаларнинг вилоят босқичи Самарқанд шаҳрида юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди.
Қизиқарли ва шиддатли ўтган мусобақа якунида совринли учинчи ўринни Пахтачи тумани 33-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади. 

Пахтачида ҳоким ташаббуси билан яна битта қўшма корхона ўз фаолиятини бошлайди

Куни кеча 12-март куни Пахтачи туман ҳокимлигида туман ҳокими М.Хамдамов ва Қозоғистонлик инвестор М.Жанибеков янги ташкил бўлган “SAMARKAND-KZT EKO MILK COMPANY” М.Ч.Ж. Қўшма корхонаси фаолияти бўйича музокара олиб борди. 
Музокара давомида Қозоғистонлик инвестор Мурат Жанибеков томонидан туманимизга агро комплекс ташкил этиш мақсадида 70,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш бўйича келишувларга эришилди. 

Ҳоким фуқаролар қабулини ўтказмоқда

Бугун 13 март куни Президент халқ қабулхонасида Пахтачи туман ҳокимининг фуқаролар мурожаатларини тинглаш мақсадида навбатдаги қабули бўлиб ўтмоқда.

Тумандошларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан мурожаат қилишмоқда.

Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов бугунни ўзида 10 нафар ёшларни ва 10 нафар оилани иш билан таъминлади

Пахтачи тумани Кўрпа маҳалласида жами 40 гектар майдон “Ziyovuddin Silk” МЧЖга ажратилган. Ушбу ердан тут кўчатлари учун 28 гектар майдон ажратилган. Тут кўчатлари учун ажратилган майдоннинг 15 гектарига 90 минг дона тут кўчатлари экилган ва ҳозирда яна экиш ишлари давом этмоқда.
Кўрпа маҳалласида истиқомат қилувчи 10 нафар ёшларга тут кўчатлари учун ажратилган ердан 12 сотихдан ер бўлиб берилди.