Янгиликлар

Туманда “Umid nihollari” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича вилоят финал босқичи бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 26 март куни соат 9:00 да Пахтачи тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида “Umid nihollari” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича вилоят финал босқичи бўлиб ўтади.

Пахтачи туман жамоаси биринчи ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 25-феврал куни “Умид ниҳоллари-2019” вилоят босқичи Бадминтон спорт тури бўйича баҳслар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақада жами 14 туман ва шаҳар жамоалари қатнашди. Бизнинг жамоа биринчи баҳсда Қўшработ тумани билан беллашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи босқичда Ургут тумани билан беллашиб 3:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Учинчи босқич яъни ярим финалда Самарқанд тумани билан беллашиб, 3:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

Янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Пахтачи туманидаги “Оқтепа” маҳалласида жойлашган 11 мактабнинг янги биноси Наврўз  айёми арафасида фойдаланишга топширилди. Ушбу янги мактаб биносини 3 сектор рахбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Санакулов ва туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мирзаевалар очиб беришди.

Туманда ўтказилган Наврўз сайлини телевизор орқали томоша қилинг

Ҳурматли тумандошлар ва азиз ватандошлар!

Жорий йилнинг 20 март куни соат 20-10 да "Дунё бўйлаб" ("Dunyo bo'ylab") телеканали орқали туманимизда бўлиб ўтган Наврўз сайли намойиш этилади.

Пахтачилик 34-санъат мактаби ўқувчилари фахрли ўринларда

Яқинда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида ансамбллар Республика кўрик-танловлари бўлиб ўтди. Ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш шарафига сазовор бўлган туманимизнинг “Анъанавий хонандалар” ансамбли фахрли 3-ўринни, танловнинг минтақавий босқичида “Рақс” ансамбли фахрли 3-ўринни эгаллади.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM