Самарқанд шаҳрида таниқли ижодкор Васила Турдибоеванинг “Бу менинг онам” номли китоби тақдимот қилинди.
Tue, 07/03/2023 - 10:16Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган хотин-қизлар, ижодкор аёллар иштирок этишди.
Журналист В.Турдибоеванинг мазкур китобида республикамизда истиқомат қилаётган ибратли оила соҳибалари, муҳтарама онахонларнинг ҳаёти ва фаолияти батафсил ёритилган. Китоб муаллифи учрашув давомида асар ғояси, яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.