Янгиликлар

22-март "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан туман ҳокими М.Хамдамовнинг табриги

Ҳурматли маҳалла фидоийлари!
Сизларни 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Маҳалла  – кишиларнинг  муайян  ҳудудда  биргаликда  яшашлари  туфайли  юзага  келган  бирлиги.  Маҳалла – йирик  жамоадир. Ҳозирги кунда Пахтачи туманида 59 та маҳалла ўз фаолиятини олиб бормоқда. 

Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг Наврўз байрам табриги

Азиз тумандошлар!

Юртимизга фасллар келинчаги баҳорнинг гўзал айёми  – Наврўзи олам кириб келди.

Пахтачилик барча кексаю ёшни Наврўз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Нуронийлар яхши ниятлар билан сумалак бошлашди

Бугун 19 март куни "Нуронийлар маскани"да яхши ниятлар билан жамоатчи нуронийлар, маскан ходимлари сумалак бошладилар, Нуронийларимиз туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида бош-қош бўлиб халқимиз ҳурмат ва эьтиборига сазовор бўлаётган, Ватанимиз, туманимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилиб келаётган туманимиз ҳокими М.Хамдамовга куч ва ғайрат, саломатлик, эзгу ишларига омад, юртимизга тинчлик, осойишталик тилашди, 

1-сектордаги маҳаллалар йўллари асфальтланди 

Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қувондиқ. Кўрпа ва Тинчлик маҳалларига олиб борувчи 5 километрдан ортиқ йўл таъмирланиб асфальтланди. 
Асфальтлаш ишлари 16-март санасида якунланди. Учала маҳаллаларда истиқомат қилувчи тумандошларимиз туман ҳокими М.Хамдамовга ўз миннатдорчиликларини билдиришиб, дуолар қилишмоқда.
Йўлсозлар ўзларига кўрсатилган ҳурмат учун учала маҳаллалар аҳолисига айниқса Кўрпа маҳалласи аҳолисига алоҳида ўз миннадорчиликларини билдиришди.

Йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди

  Бугун Самарқанд шаҳридаги Мудофаа вазирлиги қошидаги Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали кузатувда давлат ва жамоатчилик ташкилоти вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва миллий армиямиз сафига йўл олган йигитларнинг ота-оналари иштирок этди.
  Ушбу тадбирда Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамовнинг, ҳарбий хизматга отланган йигитларига эсдалик совғалари топширилди ҳамда тушликда байрамона дастурхон ташкил этилди.