Янгиликлар

"Соғлом онадан соғлом бола" шиори остида Оқ тепа қишлоғида тиббий кўрик ўтказилди

Куни кеча 26-февраль куни Пахтачи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман прокуратураси ҳамда туман

Судья ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун 26 февраль куни Пахтачи туман суди биносида жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман суди раиси А.Акрамов ва Пахтачи туман маъмурий суди раиси У.Хабибовлар туманидаги 24 мактаб ўқувчилари билан “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд даражасида кафолатлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. 

"Коррупциясиз соҳа"

Айни дамда  25-сонли санъат мактабида "Коррупциясиз соҳа" номли тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ДТМ Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Н.Эшонқулов, туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев, туман прокурори ёрдамчиси, ташкилот раҳбарлари ва мактаб директорлари қатнашмоқдалар.

Пахтачида 3 кун ўтиб яна битта янги болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудидаги чекка "Худойберди" маҳалласида 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

"Бектранс навои" МЧЖ томонидан 2 мрд 720 млн. сўм маблағга  болажонлар тарбияланишлари учун замонавий қулайликларга эга бўлган 100 ўринли боғча фойдаланишга топширилди

Пахтачи тумани ҳокимга янги ўринбосар тасдиқланди

Пахтачи туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари Қобилов Рустам Ражаббоевич ўз маърузаси билан иштирок этди.