Янгиликлар

"Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди

Бугун 6-февраль куни Пахтачи тумани прокурори Э.Шарипов раҳбарлигидаги 2-секторда "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда 2-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Ш.Халилов, маҳалла раислари ва туман ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этишди. 

Қўшҳовузлик момомиз: “Ҳаётдан миннатдор бўлиб, ободликка интилиб яшанг!” 

Пахтачи тумани Қўшҳовуз маҳалласида яшовчи Бобоқулова Иқлима момо туман маркази Зиёвуддин шаҳарчасига ҳар келганида туман ҳокимлигига кириб ўтади. 

Туман электр тармоқлари фаоллик билан ишлашмоқда

Пахтачи туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан туманнинг Сарой, Можор, Оқ тепа, Тома ва Ёбу маҳаллаларида янги бетон таянчлар ва янги трасформаторлар ўрнатилмоқда. 
Туман бўйича барча муддатини ўтаб бўлган симёғочлар ва эскирган трасформаторлар дастур бўйича янгиларига алмаштирилади.

“Микрокредитбанк” ходимлари уйма уй кириб чиқишмоқда 

Бугун 5-февраль куни "Микрокредитбанк" АТБ Зиёвуддин филиали бошқарувчиси Ф.Кенжаевнинг шахсан бошчилигида "Қувондиқ" маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашиб, уларнинг хонадонидаги таморқа ва тадбиркорлик учун шароитлари ўрганилди.
Банк ходимлари ва жамоатчилик аҳолининг ўз томорқасидан унумли фойдаланиб иссиқхона қуриш, уй шароитида ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлганларга банк томонидан кредитлар ажратилишини хонадонма хонадон кириб маълум қилишмоқда, зарур тавсияларини беришмоқда. 

Деҳқонободда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Пахтачи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман прокуратураси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорл

Пахтачилик уй бекалари ўз бизнесини бошлаш учун бизнес курсларда ўқишни бошлашди

Куни кеча 4-февраль куни Пахтачи педагогика коллежида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар туман ҳокими ва туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан шакиллантириладиган рўйхат асосида махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитилиши бошланди.

Ушбу курслар ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари Самарқанд вилоят “Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази” томонидан олиб борилмоқда.