Янгиликлар

Муносабат. Марказий студиянинг “Раҳбарлар аҳволимизни кўрсин! На йўлларимиз бор, на бошқаси ..” сарлавҳали видеоси бўйича

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Украч” маҳалласи “Менинг юртими”(MY5) каналининг “Марказий студия” кўрсатувида “Раҳбарлар аҳволимизни кўрсин! На йўлларимиз бор, на бошқаси ..” сарлавҳалиси остида танқид қилинган эди. 
Ҳақиқатда ҳам Пахтачи тумани Украч маҳалласи тасвирланган. Маҳаллада ҳозирги кунда 2882 нафар аҳоли 556 та хонадонда яшайди.

Эркин кураш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Бугун 9-феврал куни Пахтачи тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати ҳамда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Эркин кураш тури бўйича Пахтачи БЎСМ очиқ биринчилиги ўтказилди. 
Мусобақада қўшни Нарпай, Хатирчи тумани ёшлари ҳам иштирок этишди. 
Ғолиб ва савриндор ёшлар спорт мактаби маъмуряти томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Пахтачида рейд

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХ) ҳамкорликда Пахтачи туманида рейд ўтказишди. Рейднинг асосий мақсади аҳолига кўрсатилаётган йўловчи транспорт хизматларининг сифати қай даражада эканлигини аниқлашдан иборат. Рейд давомида 16 та ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғилланган жисмоний шахслар аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий далолатномалар расмийлаштирилди.

Ҳарбийлар уруш қатнашчилари ва мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ўтказишди.

Бугун 7-февраль куни Пахтачи туманига Каттақўрғон шаҳридаги 02855 ҳарбий қисмдан катта лейтенант Зайнобиддин Болтабоев бошчилик бир гуруҳ ҳарбийлар келиб туманимизда учрашувлар ўтказишди.
Пахтачи туман мудофаа ишлари бўлими ўринбосари Б.Тоғаев, туман халқ таълими бўлими ЧҚБТ услубчиси А.Назаровлар ҳамроҳлигида ҳарбийлар тумандаги 29 ва 32 умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлар ўтказишди. 

Нуронийлар аҳоли ўртасида бир қатор масалалар бўйича тарғибот ишлари олиб боришди

Бугун 7 февраль куни “Нуроний” жамғармаси раиси раҳбарлигида фаол нуронийлар, маҳалла раиси ва маслаҳатчилари ҳамкорлигида “Ёбу”маҳалласи “Хусан Эргашев” номли кўчасидаги 72 та хонадонларга киришди.

Озодбек Назарбеков пахтачилик тасвирий санъат ўқитувчисини танловдаги муносиб иштироки учун тақдирлади

Бугун 7 феврал куни Маданият Вазирлигида йилнинг энг яхши Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, 
Ушбу танловда Пахтачи туман 34-сон Болалар мусиқа мактабининг Тасвирий санъат йўналиши  ўқитувчиси М.Кабилова фахрли 2 ўринни  қўлга киритиб Маданият Вазири О.Назарбеков томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди.