Янгиликлар

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасида 8-март байрами юқори кайфиятда ўтказилди

Байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари Жасур Болтаев иштирок этиб, туман ҳокимининг тиббиёт соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган фидоий саломатлик посбонларини табриклаб эсдалик совғаларини топширди.
Шунингдек, туман тиббиет бирлашмаси бошлиғи Ш.Жабборов туман тиббиёти ходимларига вилоят Соғликни сақлаш бошқармасининг байрам табригини эшиттириб, бошқарма бошлиғининг байрам совғаларини топширди.

Имомлар маънавият соати ўтишди

Пахтачи туманидаги12 та масжидларни имом хатибларининг маънавият соати йиғилиши бўлиб ўтди.
 Тошкўприк масжидида бўлиб ўтган йиғилишни ушбу масжид бош имоми Ш.Эшназаров олиб борди.
Йиғилишда Тошкўприк, Бўстон ва Тараққиёт маҳалла раислари ҳам иштирок этишдилар.
Маънавият соатида аҳоли хонадонларига ташриф буюриб улар билан суҳбатлашиб, ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича зарур тавсиялар бериш борасида маҳаллалар билан ҳамкорлик масаласини келишиб олишди.

Ер ва мол-мулк солиғи тўлашда кимларга имтиёз бор!

 Қаҳрамон унвонига сазовор бўлганлар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар, уруш қатнашчилари ва ҳалок бўлган харбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинлар мол-мулк ва ер солиғи тўламайди;

Пахтачи тумани Хотира майдонида ободонлаштириш ишлари жадаллашди.

Пахтачи тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман тарихи музейи ва унинг ёнида жойлашган хотира майдонида жорий йил бошидан буён қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 
Туман ҳокими М.Хамдамов  хотира майдонида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан бирга ободонлаштириш ишларини ҳам айни об-ҳаво қўлай кунларда тезлаштириш мақсадида туман ташкилотлари раҳбарлари билан бирга муҳокама қилди.