Ёшлар ва нуронийлар шахмат тахтасида беллашди
Wed, 05/05/2021 - 12:16Бугун 5-май куни Пахтачи тумани “Нуронийлар маскани”да М.Самандаров. Т.Тўхтапўлатовлар раҳбарлигида нуроний отахон-онахонлар ҳамда ёшлар ўртасида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада беллашган ёшлар фахрий нуронийларга муносиб рақиблик қилишди.
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан совғалар улашилди.
Истеъдодли шоир Ўлмас Самарқандий ўз шеърлари билан мусобақага файз бағишлади.