Янгиликлар

Ёшлар ва нуронийлар шахмат тахтасида беллашди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун  5-май куни Пахтачи тумани “Нуронийлар маскани”да М.Самандаров. Т.Тўхтапўлатовлар раҳбарлигида нуроний отахон-онахонлар ҳамда ёшлар ўртасида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада беллашган ёшлар фахрий нуронийларга муносиб рақиблик қилишди.
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан совғалар улашилди.
Истеъдодли шоир Ўлмас Самарқандий ўз шеърлари билан мусобақага файз бағишлади.

Ёшлар учун яна бир янгилик!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088 сонли қарорига асосан;

"Прокурор кубоги" мусобақаси бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани Болалар- ўсмирлар спорт мактабида бугун 5- май куни қўл жанги спорт тури бўйича прокурор кубоги мусобақаси бошланди.

Мусобақани Пахтачи туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э.Шарипов очиб берди. Мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Мусобақа иштирокчилари муросасиз жанглар орқали ғолиблик учун курашишмоқда.

ДХХ 1 млн. АҚШ долларидан ортиқ хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Ўзбекистон” локомотив депосининг 2 нафар машинисти “Чуқурсой-Сарыагач” йўналишида ўзлари бошқариб кетаётган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн. 424 минг 500 россия рубли миқдоридаги пул маблағларини яширган ҳолда Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлганларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Компьютерлар учун раҳмат!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг Пахтачи туманида бўлиб ўтган Ҳоким ва ёшлар учрашувида туманнинг 3-сектори ҳудудидаги Қиргули маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳромова Маъмура Ментал арифметика ўқув курсини ривожлантириш мақсадида компьютер жамланмаси олишда кридет ажратилишида амалий ёрдам сураб мурожаат қилди.

PISA, PIRLS, TIMSS 8-Мактаб талқинида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

30-апрель куни Пахтачи туманининг 8-умумий  ўрта таълим мактабида “Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш амалиёти PISA, PIRLS, TIMSS мавзусида ҳудудий семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда туман услубчилари бошчилигида умумтаълим  мактаблари ўқитувчи-мураббийлари иштирок этишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM