Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

Еълонлар

Янгиликлар

Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 декабр куни Пахтачи туманидаги 25 сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида туман ҳокимлиги томонидан "Ёш китобхон" танлови 10-14 ёш тоифаси бўйича республика босқичи ғолиби Президент совғаси “Спарк” автомобили соҳибаси Ўроқова Маҳлиёни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотлар муборак, маҳалла ифтихорлари!

Давлатимиз рабарининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қароридан келиб чиқиб, яқинда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши ўз фаолияти давомида юқори натижаларга эришган 314 нафар юртдошимиз номини эълон қилганди.

Туманда 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жойлар калити топширилди

Мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” деган улуғвор ташаббус кенг эътироф этилиб, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган шахсларни уй-жой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Президент совғаси" билан тақдирланди

“Ёш китобхон” танловининг 2018-йилги республика босқичида 10-14 ёш тоифаси бўйича Пахтачи тумани 24-мактаб 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Маҳлиёнинг осмонўпар орзулари айни пайтда рўёбга юз тутди. У эгаллаган маънавий хазинаси орқали билдирилган ишончни оқлаб, ёруғ юз билан Самарқандга қайтмоқда. Ғолибамизга келгусида бунданда улкан зафарлар тилаймиз!

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM