Янгиликлар

2019 йил Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ жорий йилдаги ишларни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди.

1024 нафар самарқандлик болаларга “Президент совғаси” келди

Бу йил вилоятимиздаги 1024 нафар 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва SOS болалар маҳалласи тарбияланувчиларига ҳамда юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига Президент совғалари берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз парламентига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзининг аввалида ўтаётган йилда амалга оширилган ишларга тўхталди.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Вилоят ҳокимлигида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлигида ижро интизомига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

2018 йил 22 декабр куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида шахар ва туманлар ҳокимликлари девонхона бўлими мудирлари иштирокида ижро интизомини мустаҳкамлаш ва иш юритишни ташкил қилиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Туманда "Янги йил" байрами муносабати билан ярмаркалар ташкил этилди

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги бозорларда ва аҳоли гавжум жойларда байрам олди ярмаркалари ташкил этилди. Эътиборли жиҳати шундаки, ярмаркаларда аҳоли арзонлаштирилган нархларда савдони амалга оширмоқдалар. Янги йил олидидан ташкил этилаётган бу каби ярмаркалардан тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонлари мамнун бўлмоқдалар.