Янгиликлар

Чекка қишлоқларга ҳам арзонлаштирилган нархларда пиёз ва картошка сотилмоқда

#vahimasiz_karantin

Пахтачи туман деҳқон бозори маъмурияти пиёз маҳсулотини 2500 сўмдан ва 3500 сўмдан картошкани  туманимизнинг чекка Жона ва Украч маҳаллаларига олиб бориб сотишди. 
Аҳоли миннатдор бўлишиб бозор маъмуриятига раҳмат айтишди.

«Мени савобдан айирманг!»

Пахтачи туманимизда туғилиб вояга етган юртдошларимиз томонидан телеграм месенжерида «Пахтачилик кўнгиллилар бирлашайлик/уйда колинг» мулоқот гуруҳи ташкил қилинди. 
Ушбу гуруҳнинг мақсади эл бошига келган бугунги эпидемик вазиятда иқтисодий қийналган тумандошларни қуллаб-қувватлашдан иборат. 

Брифингда

Бугун 31март куни Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкил этилган брифингда коронавирус пандимиясига қарши курашиш туман ШТАБи аъзолари иштирок этишди.

Депутат Э.Нурбаев тиббиёт бирлашмаси шароитлари билан танишди

Бугун 30 март куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Э.Нурбаев томонидан туман тиббиёт бирлашмасида коронавирус профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда дори-дармон заҳирасининг мавжудлиги ўрганилди.

Ижтимоий тармоқ маданияти ёки “айримлар” ҳақида!

Маълумки, XXI аср ахборот асри деб кўп гапирилади. Ҳозирги кунлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган, ёки уни умуман билмаган кишини топиш қийин. Ижтимоий тармоқлардан сайёрамизнинг оддий инсонларидан тортиб, давлат арбобларини топишингиз мумкин.

Туман ҳокими М.Хамдамов тумандаги бир қатор объектлпр билан танишди

Бугун 27-март куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов "Қудрат Суюнов жасорати майдони"да олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. 
Ўринбосари Ш.Мусурмонов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Шерматовларга зарур кўрсатма, топшириқларни бериб ўтди. Шундан сўнг, туман марказий шифохонасига Карантинга амал қилиниши бўйича ва мавжуд муаммоларни бартараф қилиш юзасидан ташриф буюриб, марказий шифохона масъулларига тегишли кўрсатмаларни берди.