Янгиликлар

Муносабат: Болталидаги ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди.

Бугун 27-февраль куни Болтали маҳалласидаги ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати танқид қилинган эди. 
 Пахтачи тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Х.Мақсиддинов ва инспекция ходимлари Ж.Ахмедов, К.Норбўтаев, “Тоза ҳудуд” ДУК Пахтачи туман филиали муҳандиси Т.Элмуродов, Болтали маҳалла раиси О.Жабборовлар Болтали маҳалласи М-37 йўл четидаги зовур ёқасида ноқонуний тарзда пайдо бўлиб қолган чиқиндихонани бартараф этишди.

Пахтачига Ҳиндистондан инвестор жалб қилинди

Ҳиндистоннинг Гуджарот штатидан NATH BIO GENIS компанияси вакиллари Пахтачи туманида уруғчилик кластери ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб боришди. 
Ҳиндистонликлар билан музокараларда Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов, ўринбосарлар Б.Эргашев, Н.Рўзиқулов, “Мирзаев Шуҳрат Кенжаев” фермер хўжалиги раиси Шавкат Мирзаевлар ва Инновация вазирлигидан вакиллар иштирок этишди.

Маҳалла ҳудудининг ободлиги маҳалла раисининг эътиборидан четдами?

Болтали. Пахтачи тумани Болтали маҳалласининг Оқ кўл қишлоғига борувчи йўл ёқаси ва завурга чиқиндилар ташланмоқда. 
Ушбу ҳолат бўйича туман "Тоза ҳудуд" ташкилотидан сўраганимизда бу маҳаллага ташкилот хизмат кўрсатмасилигини ва айнан Болтали маҳалласи зарур маълумотларни вақтида бермасдан ушбу ҳудудга хизмат кўрсатишни ортга қолишига сабаб бўлаётганлигини айтиб ўтди.

"Соғлом онадан соғлом бола" шиори остида Оқ тепа қишлоғида тиббий кўрик ўтказилди

Куни кеча 26-февраль куни Пахтачи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман прокуратураси ҳамда туман

Судья ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун 26 февраль куни Пахтачи туман суди биносида жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман суди раиси А.Акрамов ва Пахтачи туман маъмурий суди раиси У.Хабибовлар туманидаги 24 мактаб ўқувчилари билан “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд даражасида кафолатлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. 

"Коррупциясиз соҳа"

Айни дамда  25-сонли санъат мактабида "Коррупциясиз соҳа" номли тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ДТМ Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Н.Эшонқулов, туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев, туман прокурори ёрдамчиси, ташкилот раҳбарлари ва мактаб директорлари қатнашмоқдалар.