Янгиликлар

Пахтачилик ўқувчи Рўзиқўлов Камрон халқаро танловда иштирок этади

Пахтачи туманидаги 34-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Рўзиқулов Камрон жорий йилнинг 5-9 ноябрь кунлари Россиянинг Санк Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган "Золотая осень" номли Халқаро танловда иштирок этиш учун йўлланма олди.

Пахтачи туманидаги 3-мактабнинг ўқитувчиси Алишер Тўраевни дунё эътироф этмоқда

   Пахтачи туманидаги 3-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Алишер Тўраев "Солнечный свет" номли Халқаро педагоглар порталида ўзининг "Мотивация школьников к учебной деятельности" мавзуси билан иштирок этди ва сертификат соҳиби бўлди. Алишер Тураев муваффақияти Чехия давлатида бўлиб ўтган онлайин конференциясидаги иштирокида ҳам тасдиқланди.

Пахтачининг энг чекка "Қўрғонча" қишлоғида янги тиббиёт маскани ўз фаолиятини бошлади.

Вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг Пахтачи туманда 2018 йил 24 ноябрда ўтказган “Сайёр қабули”да фуқаролар, маҳаллалар, ташкилот-корхона раҳбарлари томонидан кўтарилган муаммо, масала ҳамда таклифларни амалга ошириш юзасидан 2018 йил 29 ноябрь куни тасдиқланган 14-01/152-сонли йиғилиш баённомасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларининг мурожаатларини мазмунан ҳал этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан 2019 йилда тумандаги "Чашма" маҳалласининг "Қўрғ

Вилоят ҳокими Э.Турдимов Пахтачилик қишлоқ аёллари билан учрашди.

15 октябрь –Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятимизнинг пахта далаларини айланиш давомида ушбу далаларда пахта теримида фидокорона меҳнатлари билан вилоятимиз хирмонига хисса қўшаётган аёллар билан дилдан суҳбатлашиб, ҳол аҳвол суради.

Эски паспорт эгаларининг паспортлари уйларига бориб алмаштирилмоқда

Самарқанд вилоятида биринчилар қаторида Пахтачи туман Пенсия жамғармаси ташаббуси орқали, туман паспорт столи билан биргаликда тумандаги 430 нафар ногирон ва ётоқли пенсионерларнинг эски паспортлари янги биометрик паспортларга янгилаш  мақсадида ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда эслатма, кимда агар биометрик бўлмаган паспорт бўлса, унда 2019 йилнинг 31-декабрь санасигача алмаштиришлари талаб этилди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM