Янгиликлар

Саройда бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, йўл бўйига чиққанлиги юзасидан маълумот

Куни кеча Пахтачи тумани Сарой маҳалласида яшовчи аҳоли электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, М-37 йўлининг Пахтачи тумани Сарой маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қатнов қисмини ёпишга ҳаракат қилишган. Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйларига тарқатиб юборилган.

Пахтачилик ота салкам 33 млн. сўм тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Б.Э.дан ундирувчи Ш.Х.нинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Қурол муомаласи соҳасидаги ўзгаришлар билан танишмисиз?

Маълумки, Республикамизда қурол муомаласи билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида тартибга солинган бўлиб, унга мувофиқ ўқотар қурол билан бир қаторда пневматик, тиғли совуқ, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва бошқа қурол турлари муомаласига ҳам алоҳида тартиблар белгиланган.

5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни

Тинчлик-хотиржамлик, фаровон ва осуда ҳаётни таъминлаш ҳар бир даврда, ҳар бир давлат учун энг муҳим вазифа бўлиб келган.

Ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам давлатнинг қудратли бўлишида, унинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишда махсус хизматларнинг ҳиссаси беқиёс бўлган.

Пахтачи туманида 11 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди

Пахтачи туманида Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Э.Нурбаев томонидан тавсия этилган 2-секторда истиқомат қилувчи 11 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга 9 та тикув машинаси, 1 та мини мотокулътиватор, 120,0 кг картошка уруғлари 2-сектор раҳбари Э.Шарипов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимовлар  томонидан топширилди.

2015-2021 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM