Янгиликлар

1-март Зулфия Исроилова таваллуд топган кун

Зулфия Исроилова (1-март 1915-йил — 1-август 1996-йил) — Зулфия номи билан танилган ўзбекистонлик шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби ҳамда Ўзбекистон халқ шоираси (1965) ва Меҳнат Қаҳрамони (1984).

“Парламент ўйинлари”да депутатларимиз фахрли ўринларни эгаллашди

Бугун 27-февраль куни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақалари ўтказилди.

Фахрийларимизнинг фахрли ишлари давом этмоқда

24-25 февраль кунлари Пахтачи туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раҳбари М Самандаров раҳбарлигида "Кексалар маслаҳати" гуруҳи аъзолари билан Пахтачи туманидаги кам таъминланган, Темир дафтарда турган 1985 йилда туғилган "Тинчлик" маҳалласи истиқомат қилувчи Ҳолдорова Зуҳранинг ҳолидан хабар олинди,
Оғир ижтимоий аҳволда эканлиги аниқланди, Бепул даволаниш учун шифохонага ётқизилди, Ҳомийлар томонидан 1 март санасигача газ баллон олиб беришга келишиб олинди.

Мaктaб директорлигигa номзодлaр Хaлқ депутaтлaри Пахтачи тумaн Кенгaши томонидaн тaсдиқлaнди

Бугун халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, халқ таълим бўлими ходимлари ҳамда умумтаълим мактаби директорлари иштирок этдилар. Сессияда туманмиздаги 4, 32-мактабларга директорликка тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди.