Янгиликлар

Уста деҳқонга ҳоким телевезор совға қилди

Пахтачи тумани "Наврўз Пўлатчи" ММТП ҳудудидаги "Уста Ўрин Қўлдошев" фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш режасини ваъда қилганидек ортиғи билан пахта топшириб давлатга пахта сотиш режасини 140,3 фоизга бажарди.
Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов фермерга муносиб меҳнати учун телевезор совға қилди.

Пахтачи туман ДСИ бошлиғига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди

Бутун дунёни хавотирга солиб турган коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатган ходимларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан бир гуруҳ соҳа ходимлар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Иссиқхона даромад манбаи

Пахтачи тумани 1-сектор биносида  Пахтачи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Бобоназарова Бандликка кўмаклашиш маркази, банк ходимлари ҳамда маҳалла раислари билан 500 та замонавий енгил конструкцияли иссиқхоналарини камбағал оилаларга ажратилишини муҳокама қилишди.

Умумтаълим мактаблари рейтингида Пахтачи тумани иккинчи ўринди

2019/2020 ўқув йилида ҳам Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилди.
Ўрганишлар натижаларига асосан юртимиз туман ва шаҳарларидаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланди. Унга кўра Пахтачи тумани халқ таълими бўлими ва мактаблари Самарқанд вилоятида иккинчи ўринни эгаллади.