10-мактабгача таълим ташкилоти туман ҳокими бошчилигида таъмирланмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилоят ҳокими 5-августда ўтказган видеоселектор йиғилишида оғир аҳволда фаолият олиб бораётган болалар боғчаларига ёрдам кўрсатиш ташаббусини илгари сурган эди.

Ушбу ташаббус асосида тумандаги 7 та мактабгача таълим ташкилоти таъмирланмоқда. Туман ҳокими М.Ҳамдамов ушбу ташаббус доирасида ўз секторидаги Мирзо Олим маҳалласида жойлашган 10-МТТ ни таъмирлаш ишларига шахсан бош бўлмоқда.

Бугун 14-август куни туман ҳокими М.Ҳамдамов ушбу боғчада таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳолатини ўрганиб чиқди. Бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM