Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини шу жумладан, хорижий инвесторларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сонли қарорига мувофиқ “SINO” акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан бериш бўйича такрорий

Т А Н Л О В  С А В Д О Л А Р И Г А  Т А К Л И Ф  Қ И Л А Д И

 

Жамият номи

Юридик манзили

Фаолият ихтисослиги

Давлат акция пакети (фоизда)

Устав фонди миқдори (млн. сўм)

Танлов савдоси санаси

Давлат активи сотилмаганда навбатдаги савдо ўтказиладиган кунлар

Инвестиция суммаси (млн. АҚШ доллар)

Инвестиция киритиш муддати

Яратиладиган иш ўринлари сони (нафар)

Қўшимча шартлар

1.

“SINO” АЖ

Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси 270-уй

Электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш

88,8

754,01

21.08.2019

Ҳар хафтанинг чоршанба кунлари

15,0

2 йил

350

Электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, корхонанинг кредиторлар олдидаги барча қарзларини қоплаш

Такрорий танлов ўтказиш муддати: Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларнинг бир нусхаси
2019 йил 21 август куни, соат 09:00 да, Самарқанд вилоят ҳокимлигида, Кўк-Сарой майдони 1-уйда очилади, ушбу давлат активи шу куни сотилмаган тақдирда навбатдаги танлов савдолари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари,
соат 09:00 да
вилоят ҳокимлигида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва 2019 йил 19 август куни соат 18:00 да тўхтатилади. Давлат активи сотилмаган тақдирда ҳар хафтанинг чоршанба кунлари ташкил этиладиган танлов савдоларида иштирок этиш учун тақдим қилинадиган буюртманома ҳар хафтанинг душанба куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали Самарқанд вилояти ҳокимлигининг девонхонасига юқорида белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга икки нусхада буюртманома тақдим этади:

юридик шахслар учун – юридик шахснинг низоми ва таъсис шартномаси нусхаси, давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, аудитор хулосаси, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақидаги маълумотнома, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, яшаш жойидан маълумотнома, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи хужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда);

танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

- бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

- сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Талабгорлардан таклиф этилаётган бизнес-лойиҳаларини қуйидаги шаклга мувофиқ йиғма кўринишда оғзи ёпиштирилган канвертга жойлаштиришлари сўралади.

т/р

Амалга ошириладиган ишлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Амалга ошириш муддати

2019 йил

20__

август

сентябр

октябр

ноябр

декабр

......

1.

Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати

млн. долл.

 

 

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

1.1.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция миқдори ва сарфланиши

млн. долл.

 

 

 

 

 

 

 

1.2.

Ўз маблағлари миқдори ва сарфланиши

млн. долл.

 

 

 

 

 

 

 

2.

Қарздорликларни тўлаш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

2.1.

Солиқ мажбуриятлари

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

2.2.

Иш ҳақидан қарздорликлар

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

2.3.

Банк кредитларидан қарздорликлар

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

2.4.

Бошқа кредиторлик қарздорликлари

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

3.

Маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

3.1.

Маиший техника

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

дона

 

 

 

 

 

 

 

...

...

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

дона

 

 

 

 

 

 

 

4.

Яратиладиган янги иш ўринлари сони

нафар

 

 

 

 

 

 

 

5.

Фойдаланишга қабул қилиш муддати

сана

 

 

 

 

 

 

 

                     

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва (ёки) имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Танлов савдолари натижалари бўйича тегишли баённома имзоланган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби ҳисобидан амалга оширилади.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шахри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят худудий бошкармаси биноси (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумот учун телефонлар: (0366) 237-71-45, (99) 595-55-12

Факс: (0366) 233-73-54. Е-mail: samarqand-gkk@exat.uz, samarqand@davaktiv.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: samdavaktiv.uz

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (0371) 259-21-37 ёки
(0371) 259-20-10 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Танлов савдоларига марҳамат қилинг!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM