Сектор раҳбари болалар боғчаларидаги шароитлар билан яқиндан танишди

Пахтачи туманидаги 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акбарали Абдусаломович Турғунов 5-август санасидан 5-сентябрь санасигача “МТТ ларда очиқ эшиклар ойлиги” муносабати билан туман марказидаги Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сонли, 40-сонли Болалар боғчалари ва янгидан қурилаётган 26-сонли Болалар боғчаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун яратилган қулайликлар, жумладан уларнинг ётоқ жойлари, овқатланиш шароитлари ва боғчанинг ободончилик ишлари билан танишди.