Ҳайит байрами муносабати билан масжидларда намоз ўқилди, беморлар ҳолидан хабар олинди

Бугун Пахтачи туманида Қурбон ҳайити намози барча масжидларда ўқилди.

Саховатпеша инсонлар, туман маҳалла ходимлари, туманимиздаги ётоқли беморлардан, юртимиз равнақида ўзларининг заҳматли меҳнатларини аямаган фахрийлар ҳолидан хабар олишиб, байрам кайфиятини тақдим этишди.