Пахтачи туман ҳокими Музаффар Хамдамов туманимиз аҳлини Қурбон ҳайити билан табриклади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли тумандошлар!

Тумандошларимиз шу кунларда ҳурсандчилик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сиз азиз мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Ҳаммамизга яхши маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, туманимизда иккита - масжид туман маркази Зиёвуддин шаҳарчасидаги “Хўжа Зиёвуддин” ва “Бодой” маҳалласидаги “Болғали” масжидлари буткул янгидан қурилмоқда. Кам таъминланган, имконияти чекланганлар, беморлар ҳолидан хабар олиш ишларида мўмин-мусулмон тумандошларимиз фаоллик кўрсатиб, намуна бўлишмоқда. Бу каби ишлар тумандошларимизнинг эътиқоди тобора юксалиб бораётганлигидан далолатдир.

Фуқароларимиз учун яратилган янги имконият ва шароитлар туфайли ушбу мўътабар ва улуғ айём кунларида Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж амалларини адо этаётган 12 нафар тумандошимиз бугунги тинч-осойишта, эркин ҳаёт учун Яратганга ҳамд-у санолар айтиб, юртимизга равнақ, халқимизга хайр-барака сўраб, дуои фотиҳалар қилишмоқда.

Ҳаж зиёратига жунаб кетган тумандошларимизнинг барчасини самимий муборакбод этиб, уларнинг она диёримизга соғ-саломат қайтиб келишларини тилаймиз.

Туманимиз ободлиги ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!

Яна бир бор барчамизга кириб келаётган Қурбон ҳайити айёми чин юракдан муборак бўлсин!

Музаффар Хамдамов,

Пахтачи тумани ҳокими

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM