Туман ҳокими туманда "Обод қишлоқ" Давлат дастури ижроси бўйича видеоинтервью берди

Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов туманда "Обод қишлоқ" дастури доирасида туманнинг Бурқут, Тараққиёт, Шамсназар қишлоқларида амалга оширилаётган ишлар диорасида видеоинтервью берди.

Эслатиб ўтамиз: Дастур бўйича ушбу қишлоқларда жами 23687,172 млн.сўмлик ишлар бажарилиши кўзда тутилган. Жумладан, йўлларни асфалтлаш ва тупрок кўчаларга шағал ётқизиш учун 5812 млн.сўм, ирригация тармоқларини таъмирлаш учун 2072 млн.сўм, кўчаларга тўнги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун 235 млн.сўм, автобекатлар қурилиши учун 120 млн.сум, ичимлик суви тармоқларини тортиш учун  1000 млн.сўм, электр тармоқлари таянч устунлар ва трансформаторлар ўрнатиш учун 2565 млн.сўм, газ тармоқлари ва газ баллонлар олиш учун 37,3 млн.сўм, соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш учун 1679,1 млн.сўм, МТМ ларни таъмирлаш учун 2915,5 млн.сўм, мактабларни капитал таъмирлаш учун 4837 млн.сўм, пиёдалар йўлакларига 27,2 млн.сўм ва бошқа шунга ўхшаш харажатларга 2987 млн.сўм маблағлар режалаштирилиб, бугунги кунда “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича режалаштирилган маблағларнинг 67 фоизи ишлатилди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM