Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов аҳолига ҳисобот берди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов “Обод қишлоқ” дастури бўйича туманнинг “Бурқут”, “Тараққиёт” ва “Шамсназар” қишлоқларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман аҳолисига ҳисобот берди.

 

"Дастур бўйича ушбу қишлоқларда жами 23687,172 млн.сўмлик ишлар бажарилиши кўзда тутилган. Жумладан, йўлларни асфалтлаш ва тупрок кўчаларга шағал ётқизиш учун 5812 млн.сўм, ирригация тармоқларини таъмирлаш учун 2072 млн.сўм, кўчаларга тўнги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун 235 млн.сўм, автобекатлар қурилиши учун 120 млн.сум, ичимлик суви тармоқларини тортиш учун  1000 млн.сўм, электр тармоқлари таянч устунлар ва трансформаторлар ўрнатиш учун 2565 млн.сўм, газ тармоқлари ва газ баллонлар олиш учун 37,3 млн.сўм, соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш учун 1679,1 млн.сўм, МТМ ларни таъмирлаш учун 2915,5 млн.сўм, мактабларни капитал таъмирлаш учун 4837 млн.сўм, пиёдалар йўлакларига 27,2 млн.сўм ва бошқа шунга ўхшаш харажатларга 2987 млн.сўм маблағлар режалаштирилиб, бугунги кунда “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича режалаштирилган маблағларнинг 67 фоизи ишлатилди.

Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ижтимоий соҳа муассасаларидан Бурқут қишлоғидаги 2-сонли мактаб, Шамсназар қишлоғидаги 32-сонли мактаб, Тараққиёт қишлоғидаги 18-сонли мактаблар 100 фоиз янги ўқув йилига ишга тушурилади. Бурқут ҚВП ҳам ишга тушурилади, “Шамсназар” маҳалласидаги 6 МТТ ва “Тараққиёт” қишлоғидаги 24 МТТ лар ҳам, пиёдалар йўлаги ҳамда уйларга фасад беришлар ҳам тўлиқ тугатилади.

Обод қиишлоқларимизда сартарошхона, ҳаммом, тикувчилик цехлари, савдо дўконлари, кутубхона қуриш ишлари хам режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу режалаштирилган ишларга тадбиркорларга ерлар ажратилиб берилган ва қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу бозор инфратузилма обектлари 2019 йил 1-октябрга қадар тўлиқ ишга туширилади."

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM