Президентимизнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси бўйича Пахтачи тумани 2 сектори ҳудудида 250 кишилик ўқувчи ёшлар ўртасида мустақиллик марафони ташкил этилди

Жорий йилнинг 2 август куни Пахтачи туманидаги 2 сектор ҳудудида жойлашган Шамсназар маҳалласида аҳолининг барча қатламини оммавий спорт турларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтиши ва турли ёд ғоялардан асраш, она ватангга, туғилиб ўсган ошиёнига меҳр-муҳаббатли бўлиш, қолаверса, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва спортни одамлар ҳаётининг бир бўлагига айлантириш мақсад қилинган ушбу мустақиллик марафонида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Халқ таълим бўлими, туман ИИБ, МК “Ватанпарвар” ташкилоти, туман БЎСМ, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорликда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилиш мақсадида 250 кишилик ўқувчи ёшлар  иштирокидаги 4 километрлик югуриш марафони ташкил этилди.

Туманда ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб мақсадида 34-сонли мусиқа ва санъат мактабида тумандаги ёш эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури ташкил этилиб, ёш шоир ва шоираларнинг шеърий чиқишлари ҳамда рассомчилик ва санъатнинг бошқа турлари бўйича кўргазмалар ташкил этилди.

Тумандаги 34-сонли мусиқа ва санъат мактабида эса аҳоли ва ёшларнинг компьютер ва интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этиш мақсадида шарт-шароит ҳозирланди. Жумладан, аҳоли ва ёшлар учун компьютерлар келтирилиб, интернетдан самарали фойдаланишни ўргатиш ишлари йўлга қўйилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси доирасида туман ҳокими ва туман прокурори ёшларга китоб улашиш ташаббусини бошлаб берди ва илгари суриб келмоқда.

Боймурод Эшмуродов, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори: -Бугун ўтказилган мустақиллик марафони чин маънода спорт байрамига айланди. Марафонда иштирок этган аҳолининг, айниқса ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган иштиёқи янада кучайганини гувоҳи бўлдик. Бундай оммавий спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам спортни аҳолининг барча қатламларигача олиб кириш, спортга ошно бўлишига воситачи бўлишдан иборат эди. Спорт билан, эрталабки бадантарбия машғулотлари билан мунтазам шуғулланаётган инсонлар кўпайгани нақадар яхши. Бугунги марафон бунга яна бир замин бўлгани бор ҳақиқат.

Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари туман ташкилотлари ва ҳомийлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM