Президент мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасида бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманидаги «Agromir» масъулияти чекланган жамиятини бориб кўрди.

Қарийб 450 киши доимий иш билан таъминланган корхонада йилига 60 минг тонна шарбат ва нектар, деярли 6 минг тонна концентратлар ишлаб чиқариш қувватига мавжуд бўлиб, бугунги кунда 42 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда. Ишлаб чиқариш ва қадоқлаш цехлари Италия ҳамда Швейцария технологиялари билан жиҳозланган. Ўтган йили 2,1 миллион доллар, жорий йилда 5,5 миллион долларлик экспорт қилинган.

Давлатимиз раҳбари мева-сабзавотларни қайта ишлаш жараёнини, тайёр маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

Манба: www.prezident.uz

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM