Мусирманов Шухрат Жураевич

Мусирманов Шухрат Жураевич

1970 йил Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган.

Маълумоти - олий, 1993 йилда Тошкент техника университетини тамомлаган. Мутаxассислиги бўйича саноат ва граждан қурилиши.

 

1993-1995 йилларда Навоий вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармасига қарашли қурилиш корхонаси устаси;

1995-2000 йилларда "Пахтачигаз" корхонаси назоратчиси;

2000-2003 йилларда "Пахтачитехгаз" идораси бошлиқ ўринбосари;

2003-2004 йилларда "Пахтачигаз" филиали аҳоли билан ишлаш бригада бошлиғи;

2004-2006 йилларда "Пахтачитумангаз" худудий газ корхонаси газ сотиш ва уни ҳисобга олиш хизмати бошлиғи;

2006-2010 йилларда "Марказгазтаъминот" унитар корхонасига қарашли "Пахтачигаз"  филиали аҳоли хамда улгуржи истеъмолчиларга газ сотиш ва уни ҳисобга олиш хизмати бошлиғи;

2010-2017 йилларда "Марказгазтаъминот" унитар корхонасига қарашли "Пахтачитумангаз" филиалининг бош мухандиси;

2017-2018 йилларда Самарқанд вилояти бўйича худудий газ таъминоти филиали етакчи мухандиси;

2018-2019 йилларда Самарқанд вилояти бўйича худудий газ таъминоти филиали Каттақўрғон туманлараро № 4-участкаси Пахтачи худудида катта устаси вазифаларида фаолият олиб борган.

2019 йил 21 июндан бошлаб Пахтачи тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM