Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегияси “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури”нинг 38-бандида Ўзбекистон Республикасида Ахолини руйхатга олишни ўтказиш Концепцияси ишлаб чиқиш юклатилган.

Ўзбекистонда 2022 йилда ахолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5655-сонли Фармонида белгиланган.

Аҳолини рўйхатга олиш - бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати” ни олиш имконини берувчи умумдавлат микёсидаги кенг кўламли тадбир булиб, аҳоли сони ва таркиби тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги туғрисидаги ишончли маълумот ўзоқ, муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва ахоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, мехнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий татқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.

Фармонда келтирилишича,мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини руйхатга олиш ўтказилмаган. Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат худудида ўтказилган аҳоли руйхати маьлумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларга кўра, Ўзбекистон худудида дастлабки аҳоли руйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб,ушбу рўйхат маълумотлари  ХIХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони,ахоли сони,ёши ва жинси,этник таркиби,тўғилиш,ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926,1939,1959,1970,1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принсплар ва тавсиялар” резалюциясига таяниб, аъзо давлатларни  2020 йилда Бутунжахон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга таалуқли халқаро ва худудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.

М.Жахонова,

Туман статистика бўлими етакчи мутахассиси

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM