Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўртасида “Китобхон болажон” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 июн куни тумандаги 25-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўртасида “Китобхон болажон” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу кўрик-танловда тумандаги барча МТМ тарбияланувчилари орасидан саралаб олинган болажонлар иштирок этишди.

Ёш бўлишига қарамасдан танловда ўзининг юксак маънавияти ва ўткир зеҳни билан ажралиб турган 1-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Тўхтасинова Амина фахрли 1-ўринни эгаллади ҳамда фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Болажонларни ҳозирданоқ билимли ва зукко бўлиши учун меҳнат қилаётган МТМ тарбиячилари ҳам ташкилотчилар томонидан эътироф этиб ўтилди.