Туманга янги раҳбар тайинланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27 май куни Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, туманда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳага танқидий баҳо берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Воҳид Санақулович Рахимов лавозимидан озод этилди. 2018 йил февраль ойидан буён Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Ҳамдамов Музаффар Яздонкулович Пахтачи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Музаффар Ҳамдамов 1980 йил Самарқанд туманида туғилган бўлиб, аввал вилоятда молия ва иқтисодиёт соҳасида турли вазифаларда фаолият юритган. Жумладан, 2017-2018 йилларда вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM