Пахтачи тумани ҳокими Рахимов Воҳид Санақуловичнинг 25-май мактаб битирувчилари учун бўлиб ўтган тадбирда сўзлаган нутқи

Ассалому алайкум, хурматли, меҳри дарё устозлар, бугун юраги ҳам қувонч, ҳам шодлик билан тўлган, орзулар қанотида учаётган қадрдон битирувчилар ва фарзанди қувончига шерик бўлиш учун келган ҳурматли ота-оналар!

Биз бугун шундай улуғ бир замин, қайси-ки, пойида аъзим Зарафшон дарёси жўш ўриб оқаётган, тарих зарварақларида ўқ ўтмас қалъа номлари билан эътироф этилган “Дабусқалъа” жойлашган, бағрида битмас-туганмас бойликларни жамлаган “Қизбуви” тоғлари билан машҳур бўлган Пахтачи туманининг сўлим истироҳат боғида йиғилиб турибмиз.

Ушбу амфитеатрда қалбида ватанига, ота-онасига бир олам муҳаббат билан илмий салоҳиятли шу йилнинг битирувчилари, рамзий маънода туманимизнинг “Қизбуви” тоғлари, “Дабусқалъа”лари ўтиришибди десам адашмаган бўламан.

2018-2019 ўқув йилини туманимизда жами бўлиб 2653 нафар юшлар тугатишмоқда. Улардан 816 нафари мактаб ҳамда 1837 нафари коллеж битирувчиларидир.

Мактаб партасида илм ўрганиш билан бир қаторда туманимиз шонига шон, шавкатига шавкат қўшган ўқувчилар ушбу тугаётган ўқув йилида талайгина бўлишди.

Биринчилардан бўлиб, 24-мактаб ўқувчиси Маҳлиё Ўрақовани тилга олиш мумкин. Маҳлиё “Ёш китобхон” кўрик танловининг республика босқичи ғолиби бўлиб, Пахтачи тумани номини республикага танитди.

Худди шунингдек, Пахтачилик ўқувчилар орасида ҳалқаро ташкилот Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эътирофига сазовор бўлган ўқувчи ҳам бор бўлиб, 41-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Чаманова Лола ана шундай ўқувчи қизимиздир. Лола қизимизга ўзи орзу қилган олий ўқув юртига ўқишга кириб, юртимиз довруғини дунёларга таратишига тилакдошман.

Фанлар бўйича олимпиада ва турли мусобақаларда ҳам Пахтачилик ўқувчилар ўз салоҳиятини намаён қилишди.

Жумладан: Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўқувчилари вилоят фан олимпиадасида физика фанидан Эшдавлатов Абдулла 1-ўринни, математика фанидан Музаффар Сахадинов ва Нурмуродова Чарослар 3-ўринни, физика фанидан Тухташев Шохрух, информатика фанидан Рахматуллаева Маҳлиёлар фахрли 3-ўринларни эгаллашди.

Туманимиз ўқувчи ёшлари спорт соҳасида ҳам бир талай вилоят хатто халқаро мусобақаларда ютуқларга эришишди. 6-мактаб ўқувчиси Холиқулов Оғабек Қозоғистонда ўтказилган Халқаро Карате мусобақасида 3-ўринни эгаллаб, 2020 йилда Хитойда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

 “Умид ниҳоллари – 2019” вилоят босқичида Бадминтон спорт тури бўйича 17-мактаб жамоаси вилоятда тенгсиз бўлиб, фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Ушбу мусобақанинг футбол тури бўйича ҳам туманимиз ўқувчилари вилоятда биринчиликни эгаллашди.

Спорт мусобақаларида хатто туманимиз мактаблари 1-синф ўқувчилари ҳам турли республика танловларида фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Жумладан: 20-мактаб ўқувчиси Шомуродова Тўмарис ва 13-мактаб ўқувчиси Бахруллаева Паризодалар спортнинг енгил атлетика тури бўйича республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб ғолиб бўлишди.

Айни кунларда 34-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Нурмаматова Нозима, Эркинов Сухроб ва Муҳаммадиева Маҳлиёлар Беларуссия Республикасида ўтказиладиган ҳалқаро мусобақада иштрок етиш учун жунаб кетишган бўлса, 25-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Испания давлатида бўлиб ўтадиган мусобақага боришга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Уларга омад тилаб юртимиз довруғини кўкларга кўтаришига ишонч билдириб қоламан.

Бир нафар ўқитувчимиз, 33-мактаб физика фани ўқитувчиси Шерхолов Қучқор Хусанович “Йил ўқитувчиси-2019” кўрик танлови респулбика босқичига йўлланмани қўлга киритди. “Китобхон ўқитувчи” танлови республика босқичи иштирокчисига айланган 24-мактаб ўқитувчиси Жавлон Қодировга ҳамда Шерхолов Қучқор устозларингизга омад тилаб қоламан.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бундан роппа роса бир ой олдин 25-апрель  куни Пахтачилик талабалар билан учрашув ўтказган эдик. Талабалар билан бўлган учрашувда улар билан шахсан суҳбатлашиб, кўплаб туманимиз тараққиёти учун хизмат қилиши мумкин бўлган ёшларни туманимиздаги бўш иш ўринларига таклиф қилдим.

Сиз азиз битирувчилар билан мактабларингизга шахсан туман ташкилот раҳбарлари билан йил давомида ташриф буюриб суҳбатлашганман.

Мана бугун туманимизнинг барча битирувчисини бир ерга жамлаб сиз азиз ёшларни туман тараққиёти, юрт равнақи учун нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга киришга чақирмоқчиман.

Азиз битирувчилар, Пахтачи туман тараққиёти ва фаровонлиги Сиз ёшларнинг қўлингизда!

"Зиёвуддин ёшлар боғи" да жойлашган Амфитеатр

2019 йил 25-май соат 10-00

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM