Туман ҳокими тумандаги уруш фахрийларининг хонадонига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 8 май куни Пахтачи тумани ҳокими В.Рахимов тумандаги 2-жаҳон уруши қатнашчилари Сапаров Ғаффор бобо ва Одилов Тўхли боболарнинг хонадонига ташриф буюрди.

Ташриф давомида туман ҳокими уруш фахрийларини байрам билан табриклар экан, уларга байрам совғаларини топширди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини шахсан етказди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM