Эртадан бошлаб юртимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ваколат муддати тугамоқда. Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенатининг қарорига кўра, 2019 йил май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш белгиланди.

Бу галги сайлов 2018 йилда қабул қилинган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида” ги қонун асосида ташкил этилмоқда.

Аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, эндиликда

- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди;

- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим йил муддатга эмас, уч йилга сайланади;

- сайловда қатнашадиган вакиллар сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак;

- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фақат яширин овоз бериш орқали амалга оширилади;

Бу йилги сайловда Самарқанд вилояти бўйича 1094 та, туман бўйича 59 та маҳаллага раис сайланади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM