Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 23 апрел куни Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида янги 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. МТМ нинг умумий лойиҳа қиймати 1,668 млн.сўмни ташкил этади. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев сўзга чиқиб, Истиқбол маҳалласи аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклади. МТМ нинг очилиш маросимида туман прокурори ўринбосари А.Пардаев, туман Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Бундай яратиб берилаётган шароитлар учун қишлоқ аҳли юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди. Шу куннинг ўзида туманда 18 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM