Гўзал Бобожонова коллежнинг “Энг китобхон ўқувчиси”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича юртимизда олиб борилаётган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида “Ёш китобхон” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди. Танловнинг мутлоқ ғолиби ушбу коллежнинг 9-16 гуруҳ ўқувчиси Бобожонова Гўзал 300 минг сўм, 2-ўринни эгаллаган Холиёрова Маржона 200 минг сўм, 3-ўринни эгаллаган Рахматуллаева Маҳлиё 100 минг сўм пул мукофоти ҳамда китоблар билан тақдирланди.

Танловда “Абдукаримбобо” жомеъ масжиди имом хатиби З.Очилов ҳамда ота-оналар иштирок этишди. Танлов баҳс-мунозараларга бой бўлди. Юртимизда ёшларга нисбатан берилаётган ушбу имкониятлар туфайли танлов иштирокчилари билан бирга ўқувчиларнинг ҳам китобга бўлган қизиқиши оширишга сабаб бўлди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM