Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

Китоб ярмаркаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 апрел куни Пахтачи тумани Қарнабота қишлоғида жойлашган 45-умумтаълим мактабида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди. Пахтачи тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мирзаева мактабга ташриф буюриб, ярмаркада иштирок этди ва мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди. Бундан ташқари ушбу мактабда ташкил этилган “Қизларжон” клуби аъзоларининг ишлари билан танишиб, уларга ўзининг керакли тавсияларини берди. Мактабдаги бошланғич хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолияти танқидий ўрганилиб, келгусида уларнинг фаолиятида камчиликлар бўлмаслиги учун керакли маслаҳатлар берилди.