Туманда “Бир фарзандга уч китоб” акцияси бўлиб ўтмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёш авлодни китобхонликка ундаш, мутолаа маданиятини ошириш мақсадида туманимиз ўқув масканларида “Бир фарзандга уч китоб” акцияси ўтказилиб келинмоқда.

Яқинда ана шундай тадбир 17-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Мактаб жамоаси ва ота-оналар ташаббуси билан ўтказилган ушбу акцияда кутубхонага 5 миллион 765 минг сўмлик 451 дона китоблар совға қилинди.

Ушбу тадбирда фаол қатнашган 8- “А” синф ўқувчиларининг ота-оналари фарзандларига энг кўп – 479 минг сўмлик китоб сотиб олиб беришди. Иккинчи ўрин мактаб кутубхонаси учун 446 минг сўмлик китоб сотиб олган 4- “А” синфга насиб этди. Шу синфлар раҳбарлари ва ўқувчиларига мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари берилди.

Ушбу акцияни ташкил этишда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари З. Салимова ҳамда ёшлар етакчиси О.Шомуродов фаоллик кўрсатишди. Мактаб жамоаси ва ота-оналар ушбу акцияни апрель ойининг охиригача давом эттиришга келишиб олдилар.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM