Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг олтмиш учинчи сессияси ўтказилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил 5 апрель куни соат 10.30 дан бошлаб Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси ўтказилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 1 апрелда №120-Қ –сонли қарори қабул қилинди.

Сессия кун тартибида депутатлар томонидан қуйидаги масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда:

2019 йил I чорагида вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йил II чораги бюджет параметрлари тўғрисидаги масала;

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашида коррупцияга қарши курашиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги масала;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакиллиги инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича 2018 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

Самарқанд вилоятидаги 4 та сектор раҳбарларининг 2019 йилнинг I чораги давомида ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи баёнида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги масала муҳокамаси.

Шунингдек, сессия кун тартибида ташкилий ва бошқа масалалар муҳокама этилиши белгиланган.

Манба: вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM