Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари бизнесингиз тараққиётида муҳим ўрин тутади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Сизда инвестицион бизнес лойиҳалари мавжудми? Вилоятдаги эркин иқтисодий зоналари лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай имконият. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853 сонли Фармонининг 3-бандига мувофиқ эркин иқтисодий зона иштирокчилари:

- ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар;

- ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

- республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Қуйида вилоятимиздаги кичик саноат зоналаридаги бўш ер майдонлари ҳақида маълумот берамиз:

Каттақўрғон шаҳрида 2,6 гектар, Оқдарё туманида 45,5 гектар, Нарпай туманида 10,3 гектар, Булунғур туманида 0,8 гектар, Қўшработ туманида 2,9 гектар, Нуробод туманида 1,6 гектар, Пахтачи туманида 5,1 гектар ва Пастдарғом туманида 0,9 гектар бўш ер майдони мавжуд.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида инвестицион лойиҳаларингизни амалга оширмоқчи бўлсангиз, вилоят ҳокимлигининг инвестиция бошқармасига (98-273-79-90), эркин иқтисодий зоналар дирекциясига (98-573-77-64) ёки кичик саноат зоналари дирекциясига (98-200-09-81) мурожаат қилинг.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM