"Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида" туман ҳокимининг қарори

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. «Давтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман инспектори (С. Хўжанов) тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. «Давтехназорат» инспекцияси