Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

“Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ёшлар наркотикка қарши” мавзусида давра суҳбати

Image_tadbir: 

Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-хунар коллежида жорий йилининг 12 феврал куни “Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ёшлар наркотикка қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Бахтиёр Тоғаев бошчилигида Мудофаа вазирлигига қарашли Олий Ҳарбий билим юртлари вакиллари билан коллеж ўқувчилари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида вакиллар ўз билим юртлари ҳақида умумий маълумотлар бердилар ҳамда Олий Ҳарбий билим юртлари ҳаётини ёритиб берувчи видеоролик намойиш этилди. Суҳбат давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашишди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM