Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

"Ёшлар маркази"га саёҳат

Image_tadbir: 

Жорий 2019 йилнинг 11 феврал куни тумандаги 2-мактаб бошланғич ташкилот етакчиси ва мактаб ёшлар иттифоқи сардори Бобожонов Tемур ташаббуси билан мактаб ёшлар иттифоқи йўналиш сардорлари ва Камалак сардори биргаликда қўшни Навоий вилоятининг “Ёшлар маркази”га экскурсия уюштирилди. Экскурсиядан мақсад “Ёшлар маркази”да фаолият олиб бораётган тўгараклар ҳақида маълумот олиш ва ўқувчилар ҳамда сардорларни жалб этиш ва вилоят сардорларининг фаолиятини ўрганиш ҳамда марказнинг кутубхонасига аъзо бўлиш ва сардорлар орқали мактабнинг барча ўқувчиларини тўгараклар ва кутубхонага жалб этиш. Экскурсия давомида сардорларга Навоий вилояти “Ёшлар маркази”нинг тўгараклар бўйича раҳбари Жалилов Жамшид ҳамрохлик қилди ва ўғил болларга спорт залидаги қизларга стол тенниси тўгараклари шу билан бирга паззандалик, “English” , информатика, шахмат, математика каби тўгараклари билан таништирб чиқди ва ўқувчилар тўгарак жараёнларига қатнашишди ва барчага сардорларга қизиқиш уйғонди. Tўгараклар фаолияти билан танишиб бўлгандан сўнг вилоят ёшлар иттифоқи сарфорлари фаолияти ўрганилди ва ўқувчилар Ёшлар марказининг кутубхонаси билан танишишди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM