“Томорқа маданияти” бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йил 23-февраль куни Пахтачи тумани ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бўлими бошлиқлари томонидан тумандаги аҳоли хонадонларида олиб борилаётган томорқа маданияти, баҳорги экинларга тайёргарлик ҳолати бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказишди.

Ушбу йиғилишда тумандаги мавжуд ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича танқидий таҳлил ўтказилиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ҳолда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман кенгаши ҳамда барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM