Туманда ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ҳаммамизга сир эмаски одинлари туманда саноатни ўзи йўқ эди. Аввал битта пахта тозалаш заводи фаолият юритган эди халос.
2017 йилда туманда катта-кичик 42 та саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 167 тага етди ёки охирги беш йилда 3,9 баробарга кўпайди.
Хизмат ва савдо объектлари сони 2,5 баробарга, 322 тадан
822 тага ошди.
Туманда 2017 йилда 0,6 млн доллар ҳам экспорт қилинган. Мана ўтган йилни ўзида 16,5 млн. долларлик экспорт амалга оширилди,
2023 йил якунида бу кўрсаткич 23 млн. долларга етади.
Президентимизнинг ижтимоий соҳадаги ислоҳотлари туфайли болаларни мактабгача таълим билан камров даражаси 2017 йилдаги 60 фоиздан 80 фоизга етди.
Тумандаги 59 та маҳаллаларда 33,1 мингта хонадон, 45,5 мингта оилалар мавжуд бўлиб, шундан 6,7 мингтаси кам даромадли оилалар ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, туманда камбағаллик даражаси 14,7 фоизни ташкил этади.
Йил якунига қадар бу кўрсаткични 12 фоизга туширишни режа қилиб олганмиз. Бунинг учун, энг аввало аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлашимиз керак бўлади.
Туманда 6271 нафар ижтимоий аҳволи оғир оилалар ижтимоий дафтарларга олинган
Хусусан
“Темир дафтар”га 904 та оила, 406 та оила дафтар рўйхатидан чиарилиб бугунги кунда 498 та оила рўйхатда қолмоқда.
“Аёлар дафтари”га 4155 та хотин-қизлар рўйхатга олиниб бугунги кунда 99 фоиз хотин-қизлар муаммолари ҳал этилди.
“Ёшлар дафтари”га 1212 нафар ёш дафтар рўйхатига олинган, 718 нафар ёшларни муаммолари ҳал этилган, бугунги кунда 494 нафар ёшлар дафтар рўйхатида қолмоқда.
Бугунги кунда, туманимизда аҳоли сони 150 минг нафарни, шундан меҳнат ресурслари 76,9 минг нафарни ташкил этиб, иқтисодий фаол аҳоли яъни меҳнат қилишга тайёр аҳоли қарийб 59,5 минг нафарни ташкил этади.
Улардан 53,7 минг нафари (90 фоиз) иш билан банд. Йил бошида ишсизлар сони 6,4 минг нафарни, ишсизлик даражаси
9,6 фоизни ташкил этган эди.
Президентимиз яратиб берган имконият ва дастаклардан фойдаланиб, ўтган 7 ой якуни билан ишсизларнинг 8,2 мингдан ошиғи доимий даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.
Маълумот учун:
а) ишлаш истагини билдирган 2,7 минг нафар ишсизлар инвестиция дастури доирасида ташкил этилган корхона ва ташкилотларга доимий иш жойларига жойлаштирилди. Уларга ҳар ойда ўртача 1,5 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача иш ҳақи тўланмоқда;
б) ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тадбиркорлик ташаббуси бор
1,7 мингдан ошиқ аҳолига қарийб 34 млрд.сўм кредитлар ажратилди;
в) деҳқончилик қилиш учун 3,3 минг аҳолига 889,8 гектар экин ер майдонлари ижара асосида ажратиб берилди;
г) тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш мақсадида 57 нафар камбағал оилаларнинг аъзоларига 265,1 миллион сўм субсидия ажратилиб, меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилди;
Айниқса, бу ишларни ташкил этишда 59 та маҳалладаги “бешлик” ҳиссаси катта бўлмоқда.
Улар уйма-уй юриб, аҳолининг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, деҳқончилик қилиш, касб-ҳунарга ўқиш каби хоҳиш истакларини аниқлаб, шу асосида иш ташкил этишмоқда.
Бугунги кунда туманда ишсизлар сони 1,8 минг нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 9,6 фоиздан 3,0 фоизга туширилди.
Бугунги кунда, биз қолган 1,8 минг нафар ишсизларнинг манзилли рўйхати, касби, мутахассислиги, ёши ва истаклари бўйича маълумотларни шакллантириб олдик.
Бундан ташқари, жорий ўқув йилини 2,6 мингга яқин битирувчилар тамомлади.
Маълумот учун, 1,3 минг нафари умумий ўрта мактабларни,
1,1 минг нафари касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларни,
200 нафари олий таълим муассасаларини битирувчилари ҳисобланади.
Улардан 0,9 минг нафари таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиниши, қолган 1,9 минг нафари меҳнат бозорига кириб келди.
Шунингдек, йил якунига қадар яна 0,8 минг нафар мигрантлар қайтиши кутилмоқда.
Ҳисоб китобимга кўра, олдимизда йил якунига қадар яна 2,6 минг ишсизларни бандлигини таъминлаш ва қарийб 2,5 мингта (6,7 минг аҳоли) оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаси турибди.
Уларни тўлиқ даромадли меҳнат билан таъминлаш учун имкониятларимиз етарли. Жумладан,
1. “20 минг тадбиркор ва 500 малакали мутахассис дастури”доирасида 14 та тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар
берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 0,9 минг нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;
Мисол учун, “20 минг тадбиркор ва 500 малакали мутахассис дастури” доирасидаариза бериб сертификат олган “Алишер Полиз Экинлари” фермер хужалиги томонидан қиймати 17,2 млрд сўмлик Гипс маҳсулотини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 201 та янги иш ўринлари яратилади ҳамда 1,0 млрд сўм бюджетга қўшимча тушум бўлади.
2. Магистрал автомобиль йўлининг ҳудуддан ўтувчи 37 километр қисмида 47 та янги савдо ва сервис объектларини ишга тушириб, 285 нафар янги иш ўринлари яратилади.
3. Маҳаллаларда қиймати 52,5 млрд сўм бўлган 219 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 635 нафар аҳоли банд қилинади.
Янгиобод ва Гўрўғли маҳаллаларида 5 тадан жами 10 та 2 сотихли лойиҳалар ишга туширилиб, 57 та янги иш ўринлари яратилади.
4. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 35 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 1,9 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланади;
5. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш учун субсидия асосида 1,6 млрд сўмлик меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, 850 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
6.Туманда 2023 йил якунига қадар қиймати 47,6 млн долларлик 72 та лойиҳа ишга тушуши ҳисобига 881 та янги иш ўрини ва 15,0 млрд сўм бюджетга қўшимча тушум бўлади.
7. Туманнинг асоси драйверларидан бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўлиб, 16 та маҳаллада 7 839 та хонадон аҳолисининг асосий даромад манбаи иссиқхоначилик ҳисобланади (5 533 та яъни 70 % иссиқхона мавжуд, бундан 5 йил олдин 27 %).
Мисол учун: Ёбу маҳалласида 445 та хонадон мавжуд бўлиб бугунги кунда маҳалланинг 426 та ёки 95 % хонадонида иссиқхона мавжуд (2017 йил 133 та ёки 30 %).
Мисол учун фуқаро Эсанов Ғайрат Аҳадовичнинг 11 сотих томорқасига қурилган иссиқхонада ноябр ойида тўқсонбости кўкат экилади ҳамда январ ойининг 10 санасига қадар етиштирилган маҳсулотлар ички бозорларда сотилади.
Иссиқхонада кўкат, бодринг кўчати, редиска ва кўк пиёз экилади ҳамда йил давомида жами 70,0-80,0 млн сўм даромад олади, агротехник хизматлари ва минерал ўғитлари учун 6-7 млн. сўм чегирган ҳолда, соф даромади 65-70 млн. сўм бўлади.
8.Оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш
“Оғир” тоифадаги ёшларга бириктирилган масъул раҳбарлар сони 36 нафар (2 нафари вилоят).
“Оғир” тоифадаги ёшлар муаммолари бўйича “Йўл харитаси”га киритилган ёшлар сони 1529 нафар. Жумладан:
1. Пробация назоратидагилар 99 нафар.
2. Профилактик ҳисобда турганлар 146 нафар.
3. Мунтазам дарс қолдирувчилар 14 нафар.
4. Нотинч оила фарзандлари 64 нафар.
5. Оилавий ажрим ёқасидаги ёш оилалар 37 нафар.
6. Етимлар 22 нафар.
7. Сурункали касаллиги мавжудлар 157 нафар.
8. Хорижий миграциядан қайтиб келганлар 171 нафар.
9. Ногиронлиги бор ёшлар 495 нафар.
10. *Жиноят содир этишга мойил бўлганлар (Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолганлар сони) 296 нафар
11. Гиёҳванд ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчи ёшлар 25 нафар.
Бугунги кунга келиб, жами 59 нафар “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш имконияти мавжуд эмас (шундан, 43 нафари миграцияга кетган, 2 нафари вафот этган, 11 нафари бошқа ҳудудга кўчиб кетган, 1 нафари муддатли ҳарбий хизматда, 2 нафари ЖИЭМда).
№ |
Сектор номи |
Қизил тоифадаги ёшлар сони |
Аниқланган муаммолар сони |
Ҳал этилган муаммолар сони |
Жараёндаги муаммолар сони |
1 |
1 сектор |
336 |
215 |
127 |
21 |
2 |
2 сектор |
380 |
241 |
119 |
20 |
3 |
3 сектор |
437 |
314 |
150 |
21 |
4 |
4 сектор |
373 |
266 |
125 |
19 |
Жами |
1526 |
1026 |
521 |
71 |
“Оғир” тоифадаги муаммоси аниқланган 1026 нафар ёшдан 521 нафарининг (175 нафари “Ёшлар дафтари” орқали) муаммоси ҳал этилган Жумладан:
- Асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилади - 15 нафар;
- Даволанишига кўмаклашилади - 3 нафар;
- Доимий иш билан таъминлашга кўмаклашилди – 30 нафар;
- Контракт тўлови тўланади - 10 нафар;
- Моддий ёрдам кўрсатилади - 20 нафар;
- Экин майдони ажратилди – 70 нафар;
- Тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратилди – 20 нафар;
- Фан ва чет тилларига ўқитилади – 2 нафар;
- Ногиронлар реабилитация техник анжомлари олиб берилди - 5 нафар;
9.Ҳудудда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш:
Пахтачи туманида 2023 йилнинг ўтган 7 ойида 192 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49 тага (2022 йилнинг 7 ойида 143 та бўлган) кўпайган.
2023 йилнинг 7 ойи давомида олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида қотиллик, босқинчилик, оғир тан жарохати етказиш ва товламачилик каби жиноятларнинг содир этилишига йўл қўйилмади.
Шунингдек, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2023 йилнинг 7 ойида 16 нафар қидирувдаги шахсларнинг 7 нафари ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Туман ҳудудида содир этилган жиноятларни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда талончилик жинояти (1/1) барқарор сақланган, ўғирлик жинояти (15/26) 11 тага, фирибгарлик жинояти (14/9) 5 тага, транспорт воситасини олиб қочиш жинояти (0/1) 1 тага, ўртача оғир тан жарохати етказиш жинояти (4/7) 3 тага, енгил тан жароҳати етказиш жинояти (4/5) 1 тага кўпайган.
Жиноятчиликка қарши курашиш ва уни барвақт олдини олиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусан:
- ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ – одоб ойлигини самарали ташкил этиш;
- ёшларни турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, уларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг олдини олиш мақсадида бозорлар ва тунги кўнгилочар масканлар ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилиши мумкин бўлган бошқа жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш;
- ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасида давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.
- вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, улар ўртасида турли кўринишдаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўриб бориш.
- жиноятчилик ошган маҳалаларда жамоатчилик вакиллари ва тегишли ташкилотларни жалб этган ҳолда ёшлар жиноятчилиги профилактикаси борасида танқидий муҳокамаларини тизимли ташкил этиш.
- маҳаллаларда жойлашган бозор, кўнгилочар масканларда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида “Қалқон” гуруҳи аъзолари билан биргаликда профилактик тадбирлар олиб бориш.
- жиноят содир этишга мойил ишсиз, ичкиликка, психотроп ва бошқа гиёҳвандлик моддаларига ружу қўйган ёшлар билан имом хатибларни жалб этган ҳолда профилактик суҳбатлар ташкил этиш.
- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогик жиҳатдан реабилитация қилиш ва уларни мослашувига кўмаклашишни йўлга қўйиш.
- туманда ёшлар ўртасида криминоген ҳолати бўйича аниқланган “Қизил” ва “Сариқ” тоифадаги маҳаллаларда ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, “Яшил” тоифадаги маҳаллаларда барқарор вазиятни сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш.