Географик объйектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Географик объйектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2023 йилдаги 386-сонли қарори билан Географик объйектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби, шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар комиссияларининг намунавий таркиблари тасдиқланди.

         Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республикаси комиссиясининг Ишчи органи этиб белгиланди.

         Қонунчиликка киритилган яна бир муҳим ўзгариш шундан иборат бўлдики, қонунчиликдаги турлича қараш ва фикр мулоҳазаларга сабаб бўлиб келаётган бўшлиқ бартараф этилиб, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартиби тасдиқланди.

         Ушбу тартибга кўра, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар - Ўзбекистон давлатчилигини ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва унинг халқаро нуфузини юксалтиришга хизмат қилган, мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш йўлида жасорат кўрсатган, ноёб истеъдоди билан илм-фан, адабиёт ва санъат сохаларига, жаҳон тарихи ва маданиятига улкан ҳисса қўшган ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тан олинган шахслар деб таърифланди.

 

Туман ҳокимлиги бош юрисконсулти  Ш.Хидиров