Тиббиёт соҳасига бағишланган семинар бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 22 феврал кунида Пахтачи тумани хокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарори бўйича семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарда Самарқанд Давлат тиббиёт институти “Ички назорат ва мониторинг” бўлими бошлиғи, доцент Я.Аллаяров, даволаш ишлари бўйича проректори Н.А.Абдуллаев, “Педиатрия” факультети декани, профессор Н.М.Шавази, ички касалликлар продевтикаси кафедраси доценти У.Б.Самиев, “Тиббиёт коллежлари педагоглари малакасини ошириш” факультети декани Н.Очилов ва “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи С.Ҳалимовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Семинар савол ва жавоблар тариқасида олиб борилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM